Линклар

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев ўзига нисбатан қўйилган коррупцияга алоқадорлик ва ўз лавозимини суистеъмол қилганлик тўғрисидаги айбловларни бутунлай рад этмоқда.


Танаев душанба куни гаров остида озодликка чиқарилди. Бугун мухбирларга интервью бера туриб Николай Танаев ўзида ҳеч қандай гуноҳ йўқ, деб ҳисоблашини айтди.
“Айбловларга келадиган бўлсак, келинг бироз кутайлик. Прокуратура мендан сўрамоқчи бўлган ҳамма саволларга жавоб бериш учун Қриғизистонга қайтдим. Айбдор еки беайблик даражаси мавжуд қонунчилик тизими асосида аниқланади”, - деди Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев.
Қирғизистон Бош прокурори, шунингдек, собиқ президент Аскар Ақаев оиласининг икки аъзоси - ўғли Айдар Акаев ва собиқ президентнинг Қозоғистон фуқароси бўлган куёви Адил Тойганбоевни ҳам коррупцияга алоқадорликда айбламоқда.
Айни вақтда собиқ президент Ақаевнинг адвокати Максим Максимович сентябр ойида Айдар Акаев Қирғизистонга қайтиб, парламентдаги ўз ўрнини яна эгаллаш мақсадида эканини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG