Линклар

Тожикистон чегара хизмати расмийларининг маълум қилишича, 18 килограмм героинни Афғонистонга олиб ўтишга уринган бир фуқаро тўхтатиб қолинган.


Бу фуқаро қўлбола моторли парашют ясаб, гиёҳванд моддани чеградан учиб олиб ўтмоқчи бўлган. Чегарадаги ҳарбийлар парасамолётга қараб ўт очган. Яраланган бўлса керак, деб тахмин қилинган учувчи эса ҳануз топилгани йўқ.
Тожикистон чегара қўшинлари раҳбари ўринбосари Сабза Саркоровнинг Озодлик радиосига айтишича:
“Бу парасамолёт - моторли парашютнинг учувчиси яраланган ёки уриб туширилган вақтда дарёга чўкиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Биз уни топишга ҳаракат қиламиз. Аммо чегарани ноқонуний бузишга ҳаракат қилган фуқаро чегарачининг огоҳлантиришларига қулоқ солмаса, чегараларчилар унга қарата ўқ узишга мажбур. Бу фуқаро чегарадан ноқонуний ўтишга уринган”, - деди Тожикистон чегара қўшинлари раҳбари ўринбосари.
XS
SM
MD
LG