Линклар

Расмий Тошкент Бирлашган миллатлар ташкилотининг Қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлигини жиноятчи ва террорчиларни ҳимоя қилганликда айблади.


Жиноятчи ва террорчи, дейилганда эса Қириғизистондан бошпана сўраб борган ўзбекистонлик қочқинлар назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг бугун тарқатган баёнотида БМТ нинг Қочқинлар бўйича бошқармаси дунёнинг етакчи халқаро ташкилотларидан бири сифатида ишончни йўқотмоқда, деб айтилган.
Бироқ, БМТ Қочқинлар билан ишлаш комиссарлиги матбуот вакили Руперт Колвил унинг ташкилоти жиноятчиларни қўллаётгани ҳақидаги айбловни рад этди.
“Террочи ёки жиноятчиларни ҳимоя қилаётганлик ҳақидаги айбловни биз бутунлай инкор қиламиз. Биз Ўзбекистон билан боғлиқ бу масалада имкон қадар эҳтиётлик билан иш олиб бораяпмиз”, - деди БМТ Қочқинлар билан ишлаш комиссарлиги матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG