Линклар

Покистондаги етакчи диний уламолар 250 мадраса ва диний таълим муассасаларининг рўйҳатдан ўтиши ва ўз даромад манбаини ошкор этиши тўғрисида ҳукумат қўйган талабни рад этди.


Ўтган ҳафта мамлакат президенти Парвез Мушарраф ҳомий ташкилотларни рўйҳатга олиш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритган ва бу диний экстремизмга барҳам бериш чора-тадбирларидан бири эканини маълум қилган эди.
Исломободдаги Жомиъа Раббония мадрасаси раҳбари Мавлоно Шариф Ҳазарвийнинг айтишича, янги ўзгаришларга кўра, диний таълим муассасаларидан ўз даромад манбаини ошкор этиш талаб қилинмоқда.
Ҳазарвийнинг айтишича, уларга пул бераётганлар номлари ошкор қилинадиган бўлса, маҳаллий полиция уларни таъқиб қила бошлайди.
Ҳозирда Покистонда 10 мингдан ортиқ мадраса бор ва уларда тахминан 1 миллион талаба дин илмини ўрганаяпти. Бу диний мактабларнинг аксарияти хусусий жамғармалари ҳисобига ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG