Линклар

Ироқ Бош вазири Иброҳим Ал-Жаъфарий мамлакатнинг янги конституцияси лойиҳасини қабул қилишга тўсқинлик қилаётган масалаларнинг деярли ҳаммаси ҳал этилганини маълум қилди.


Аммо янги конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати яна уч кунга кечиктирилди.
Бугун Бағдод шаҳрида бу ҳақда журналистларга интервью берар экан, Иброҳим Ал-Жаъфарий ироқ сиёсий етакчилари конституциянинг 153 моддасидан 151 таси бўйича томонлар ўзаро келишганини айтди.
Шиа ва курд гуруҳлари вакиллари ўтган тун давомида янги лойиҳа устида ишлади ва бир битимга келди. Бироқ, уни ҳали сунний мусулмонлар гуруҳи вакиллари кўриб чиқишлари лозим ва бунинг учун уч кун муддат берилди.
Конституция ҳайъати раҳбари Хумом Хаммудийнинг таъкидича, агар сунний мусулмонлар вакиллари лойиҳани яна тасдиқламаса, парламент уларнинг розилигисиў лойиҳани қабул қилиш ва умумхалқ референдумига қўйишга мажбур бўлади.
Суннийлар, асосан, янги конституция лойиҳасининг федерализм, Ироқ давлатчилигида Исломнинг роли хусусидаги моддалари бўйича нороўилик билдирмоқда.
Ироқ конституциясини умумхалқ референдумига қўйиш эса октябр ойига белгиланган.
XS
SM
MD
LG