Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этганини маълум қилди.


Лавровнинг яна маълум қилишича, бу учрашувда келгуси ҳафтада бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари саммитини ташкиллаштириш масалалари тўғрисида ҳам маслаҳатлашиб олдилар.
“МДҲ га аъзо давлатлар вакилларидан иборат кенгаш ташкил этиш ва уни ташкилотининг бош бўғинига айлантириш таклифини киритдик. Бу МДҲ ташкилоти фаолияти самарасини ошириш ва нафақат, аъзо давлатлар етакчиларининг кўрсатмаларини бажариш, балки ижро қўмитаси билан бирга ташкилотнинг кейинги ривожини таъминлашига хизмат қилади”.
Россия президенти Владимир Путин кейинги кутилаётган МДҲ давлатлари саммити мезбони бўлади ва унда иштирок этадиган МДҲ давлатлари етакчиларини кейинги ҳафта жума куни Қозон шаҳрида қарши олади.
Бугун Москвада бўлиб ўтган учрашувда ташқи ишлар вазирлари яна уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши ўзаро ҳамкорликда курашиш масалаларини муҳокама этдилар. Айни вақтда ҳавфсизлик масалалари бўйича мавжуд МДҲ давлатлари аро келишув ҳужжатига яна айрим ўзгартиришлар киритиш ҳам муҳокама этилди.
XS
SM
MD
LG