Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:22

Қарши чиқиндихоналари аҳоли саломатлигига хавф солмоқда


Фирдавс Қарши шаҳридаги чиқиндихоналарнинг ўз вақтида тозаланмаслиги, айниқса, ёзнинг жазирама кунларида бундай жойлардан кўтарилаётган бадбўй ҳид одамларни анча безовта қилмоқда.

Ёз ойларида Қашқадарёда ҳаво ҳарорати 50-55 даражагача кўтарилгани кузатилди. Қаршиликларнинг айтишича, тафтига тухум пишириш мумкин бўлган бундай иссиқ пайтларда шаҳардаги чиқиндихоналарнинг сассиқ ҳидига чидаб бўлмайди.

“Сал шамол турса, чиқиндихонанинг бадбўй ҳиди ҳамма жойни тутиб кетади. Чиқиндихоналарни тозалаётган пайтда чиқадиган ҳидни айтмаса ҳам бўлади. Бироқ на уй бошқарувчи, на уй-жой мулкдорлари ширкатлари бу муаммога эътибор қаратяпти”, - дейди Қаршининг 6-миттитуманида яшовчи фуқаро.

Шу ҳудудда яшовчи яна бир кишининг сўзларига қараганда, чиқиндихоналар баъзан ойлаб тозаланмайди. Қуртлаб кетган чиқиндихоналар одамларнинг саломатлиги учун жиддий хавф туғдиряпти.

Миттитуман Қарши шаҳри марказида жойлашган. Лекин мутасаддилар мавжуд муаммога эътибор қаратаётгани йўқ. Улар юқоридаги ҳолатга иқтисодий танқислик сабаб эканини айтмоқда.

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари Қаҳрамон Хўжаевнинг билдиришича, шаҳардаги чиқиндихоналарни тартибга олиш, айбдорларга жазо белгилаш борасида муайян ишлар қилинган.
XS
SM
MD
LG