Линклар

Руминия расмийлари ўтган тунда ёққан кучли ёмғир оқибатидаги сув тошқинида 10 одам нобуд бўлгани ва 6 нафари йўқолгани ҳақида маълум қилди.


Руминия марказидаги шаҳарларда 1 минг 400 дан ортиқ уй-жой сув остида қолди, юзлаб одам ҳудуддан кўчирилди. Сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган Харгита вилояти расмийларининг айтишича, нобуд бўлганларнинг аксарияти кекса ёшли фуқаролардир.
Бу йилги ёз ва баҳор мавсумида Марказий Европанинг сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган мамлакати Руминия бўлгани эътироф этилмоқда.
Июл ойида сўнгги 30 йилда илк бор кузатилган энг кучли сув тошқини айнан Руминияда содир бўлган ва бунда 24 нафарга яқин одам нобуд бўлган, мамлакат эса тахминан 780 миллион АҚШ доллари миқдорида моддий зарар кўрган эди.
XS
SM
MD
LG