Линклар

logo-print

Бугун Америка Қўшма Штатлари ҳарбий кучлари Бош қўмондони генерал Жон Абизаид Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов билан учрашиб, хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар олиб борди.


Жон Абизаид журналистларга учрашув ҳақида интервью берар экан, Тожикистон президенти билан суҳбат чоғида, асосан, гиёҳвандлик савдоси ва терроризмга қарши халқаро кураш жараёнида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилганини таъкидлади.
“Биз хавфсизлик ва бу масалада АҚШ нинг минтақадаги давлатлар билан ҳамкорлиги, шунингдек, ҳар икки томон диққат марказида турган гиёҳванд моддалар савдоси ва терроризмга қарши ҳамкорликда курашишга оид кўплаб масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдик”.
АҚШ Бош қўмондони, шунингдек, Тожикистон президентига минтақада барқарорликнинг сақланишида қўшган ҳиссаси учун миннадорчилик билдириб ўтди.
XS
SM
MD
LG