Линклар

Покистон расмийлари бугун Афғонистон билан чегарадош ҳудуддаги қочқинлар лагерлари ёпила бошлашини маълум қилди.


Бу лагерлар жойлашган Хуррам ва Бажоир районларида ҳозир Афғонистондан қочиб ўтган 100 мингга яқин қочқинлар оиласи билан кун кечирмоқда.
Расмий Исломод таъкидича, бу қочқинлар лагерлари мамлакат хавфсизлигига раҳна солмоқда. Чунки жангари гуруҳлар Афғонистонга ўтиб-қайтиш чоғида бу лагерлардан вақтинчалик бошпана тариқасида фойдаланмоқда, деб таъкидламоқда Покистон расмийлари.
Душанба куни Афғон ҳукумати Исломободдан қочқинлар лагерининг ёпилишини август ойининг охирига белгиланган санадан кечиктиршни сўради.
БМТ нинг Қочқинлар бўйича олий комиссарилиги Исломободнинг бу қарорини мавжуд халқаро қонунлар ва Покистон, Афғонистон ўртасидаги ўзаро келишув шартномаларига мос, деб ҳисобламоқда. Комиссарлик эътирофича, Покистон қочқинларга ихтиёрий тарзда ўз ватанига қайтиш ёки Покистоннинг бирор бир жойидан бошпана танлаш имконини берамоқда.
XS
SM
MD
LG