Линклар

logo-print

Ироқ президенти Жалол Талабоний Сунний, Шиа араблар ва Курдлар гуруҳи етакчилари билан узоқ музокаралар олиб борди.


Жалол Талабоний янги қонун мамлакатнинг барча фуқаролари, шунингдек, сунний мусулмонлар гуруҳи мақсадларига ҳам мос келиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
“Бизнинг сунний биродарларимиз кўп йиллардан буён ҳукм суриб келаётган Курдистон федерализмига мутақо қарши эмас. Бу ерда гап мамлакат жанубидаги шиалар яшайдиган ҳудудда яна бир федерал ҳудуд ташкил қилиш шартми ёки йўқми - шу ҳақда”.
Аммо кузатувчиларга кўра, сўнгги муддат қилиб белгиланган пайшанба ярим тунга қадар конституциянинг янги лойиҳаси устида бораётган тортишувларда томонларнинг бир битимга келиш даргумон.
Суннийлар гуруҳи етакчилари бу лойиҳа уларнинг манфаатларини акс эттирмаган, деган хавотирда норозилик билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG