Линклар

Исроил ҳарбийлари Ғазо минатақасидаги яҳудий аҳолининг кўчирилиши жараёнини якунига етказмоқдалар.


24 август куни кечки пайт Исроил ва Миср ўртасидаги чегара назорати Миср чегара ҳарбийларига топширилади.
Исроил Мудофаа вазири Шоул Мофаз бугун Ғазо-Миср чегарасида назорат Мисрнинг 750 ҳарбийсига топширилишига Исроил томони рози эканини маълум қилди. Шунингдек, Шоул Мофаз бу келишув Фаластинга олиб ўтиладиган қурол-яроғ контрабандасига қарши кураш масъулияти тўлалигича Мисрга юклатилишини ҳам эътироф этиб ўтди.
Исроил Бош вазири ўринбосари Шимон Перес эса айни келишув келажак томон ижобий қадам эканини таъкидлади:
“Бу келишувга кўра, Миср ҳарбий қўшинларининг сараланган 750 аскар ва плициячиси қурол-яроғ контрабандасини бартараф этишга жалб этиладиган бўлди. Менимча, бу жуда яхши битим”.
Бироқ шу ўринда Ғазо минтақасидаги Фаластин ҳарбийлари чегарада қандай ваколатга эга бўлиши ҳали аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG