Линклар

Лондон ҳайвонот боғида бугун янги кўргазма вольери очилди. Бу вольерда одам кўргазмага қўйилган.


Кўнгилли равишда қафасга кирган саккиз одам кийими анжир баргидай келадиган матолардан иборат бўлиб, улар бир неча кун давомида ҳаёовнлардай боғга келганларга кўрсатилади.
Лондон ҳайвонот боғи ходимларига кўра, “Одам кўргазмаси” одам табиати ва инсонннинг сайёра экологик тизимига ўтказган таъсирини кўрсатиш учун ташкил этилган.
Ҳайвонлар орасидан ўрин олган саккиз одам кечаси қафасдан қўйиб юборилади.

Айни пайтда, Хитой шимолидаги Лиандонг вилоятида ҳайвонот боғи ходимлари икки ҳафта олдин сув тошқини пайтида қочиб кетган 13 тимсохни қидирмоқда. Ҳайвонот боғи ходимлари тимсохлар совуқдан нобуд бўлишидан хавотир билдирмоқда ва уларни топиш мақсадида ишонч телефонини ташкил этди.
XS
SM
MD
LG