Линклар

Норвегия расмийларининг маълум қилишича, 12 сентябрда ўтказилиши режаланган миллий сайловларга Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидан кузатувчилар таклиф этилган.


Норвегия ташқи сиёсат институтининг вакили Ҳелге Блаккисруд сайловларни кузатгани Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова ва Арманистондан 26 кузатувчи таклиф этилганини айтди.
Блаккисруднинг таъкидлашича, баъзи мамлакатларда доим ўз сайлов кузатвчиларини юборадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти собиқ совет мамлакатларини сайловларни кузатишга таклиф қилмайди, деган фикрлар бор. Норвегия бу жараён икки томонлама эканини кўрсатиш ниятида эканини айтди Блаккисруд.
XS
SM
MD
LG