Линклар

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Сибирнинг баъзи ҳудудларида авж олган парранда гриппи эпидимяси билан боғлиқ вазият барқарорлашганини маълум қилди.


Россия бош эпидемиологи Геннадий Онишченко баъзи жойларда жорий қилинган карантин режими бекор қилинаётганини айтди. Шунингдек у аввалроқ хабар қилинган парранда гриппи Тоғли Олтойда ҳам тарқалгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди.
Онишчекнонинг маълум қилишича, Қалмиқ вилоятида ҳам касаллик тарқалгани эҳтимоллари текширилмоқда.
Жануби-шарқий Осиёдан учиб келган ёввойи қушлардан кўрилаётган парранда гриппи Сибирда дастлаб июл ойида қайд этилган эди. Ўшандан бери касаллик бешта вилоятга тарқади ва минглаб уй қушларини нобуд қилди.
XS
SM
MD
LG