Линклар

Бугун Ингушетия Бош вазири Иброҳим Малсагов пойтахт Назранда амалга оширилган икки портлаш оқибатида жиддий жароҳат олди.


Расмийларга кўра, портлаш Малсаговнинг автоколоннаси бозор ёнидан ўтиб кетаётганда содир бўлган.
Расмийлар воқеани бош вазирга уюштирилган суиқасд, деб гумон қилмоқда.
Ингушетия ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Зурабовнинг Озодлик радиосига айтишича, воқеада бир милиционер ҳалок бўлган.
“Иккита кучли портлаш содир этилди. Натижада Малсаговнинг қўриқчиларидан икки нафари яраланди. Бош вазирнинг ўзи ҳам яраланди. Олинган жароҳатлар натижасида ички ишларнинг бир ходими вафот этди.”
Ички ишлар вакилиги кўра, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаган ва Малсаговнинг жароҳатлари ҳаётига хавф туғдирмайди.
XS
SM
MD
LG