Линклар

logo-print

Айни пайтда, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил аримияси жанггариликда гумон қилинаётган беш нафар фаластинликни ўлдирганидан кейин Исроилни тинчлик истиқболларини бузаётганликда айблади.


Беш фаластинлик кеч кечқурун Ғарбий соҳилдаги Тулкарим қочқинлар лагерида ўтказилган рейд давомида ўлдирилган эди.
Исроил ҳарбийлари ўлдирилганлар ўтган ойда беш исроилликнинг ҳалок бўлишига олиб келган портлашларни содир этган жанггари эканини айтмоқда. Фалстинликларга кўра, уларнинг икки нафари қуролсиз ёшлар бўлган.
Бу ўтган сешанба куни Ғазодан яҳудийлар олиб чиқилганидан бери Исроил армияси томонидан амалаг оширилган ва қурбонларга олиб келган биринчи рейддир.
Ислом Жиҳоди ва ал-Ақса Мазлумлари жанггари гуруҳлари ўлдирилган фаластинликлар учун қасос олишга қасам ичди.
XS
SM
MD
LG