Линклар

Ироққа оид хабарга кўра, икки ҳафтадан бери диққат марказида турган Ироқ конституцияси қачон қабул қилиниши масаласи яна ноаниқ қолмоқда.


Ассошиэйтед пресс ва Франс пресс ахборот агентликларнинг Ироқ парламенти вакилларига асосланиб, хабар қилишларича, бугунга белгиланган конституцияни қабул қилиш бўйича овоз бериш қолдирлган.
Лекин Ироқ муваққат ҳукумати матбуот котиби Лайт Кубба овоз бериш бугун ярим тунгача ёки энг узоғи билан якшанба куни ўтказилишига умид қилиши айтди. Куббанинг айтишича, конституция лойиҳасига сунний араблар талабларига жавоб берувчи ўзгартишлар киритлган.
Бугун эрталаб Ироқ Президенти Жалол Талабоний суннийлар вакиллари билан конституция борасидаги келишмовчиликлар бартараф этилажагига ишонишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG