Линклар

logo-print

Ўзбекистон бош прокуратураси Қирғизистондан Руминяга кўчирилган 439 ўзбекистонлик қочқинлар орасида террорчилар борлиги ва улар дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам террор ҳаракатларини амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.


“Улар орасида Андижондаги ҳуқуқ тартибот муассасалари, ҳарбий қисм ва турмага ҳужум қилган террорчи ва жиноятчилар бўлган”, - деди Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати бошлиғи Светлана Ортиқова.
БМТ оммавий қирғин деб атаган Андижон воқеаларидан кейин юзлаб ўзбекистонликлар Қирғизистонга қочқиб ўтган эди. БМТнинг қочқинлар масалаи бўйича олий комиссарлиги улардан 439 нафарини қочқинлар сифатида Руминияга кўчирган эди.
Бош прокуратура баёнотида айтилишича, Андижон воқеаларида исёнчилар қўлга киритган қурол аслахаларнинг бир қисми ҳали топилмагани ва улардан фойдаланган бандитлар янги террор хужамларини амалга ошири мумкин.
“Тергов маълумотларига кўра, бандитлар қўлга киритган қуро-аслаҳаларнинг асосий қисми қайтарилган бўлса ҳам, 26та автомат, 50та пистолет, учта пулемёт, 106та граната, 47та штик-пичоқ ва мингга яқин ўқ ҳамон қидирилмоқда. Баъзи ғарб мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари зўр бериб ҳимоя қилаётган ва Андижондаги каби, қўштирноқ ичида, тинч намойишнинг бир нечтасига етарлик аслаҳа билан қуролланган тинч қочқинлар нафақат Марказий Осиё, балки жаҳоннинг бошқа нуқталарида ҳам террор ҳаракатларини амалга оширмаслигига кафолат йўқ”, - деди жумладан Ортиқова.
Ўзбекистон бош прокуратураси, шунингдек, Қирғизистонда ҳисбда қолаётган 15 ўзбекистонлик қочқинни қайтариш борасидаги чақирувини яна бир марта такрорлади.
XS
SM
MD
LG