Линклар

Мутахассислар берган маълумотларга кўра, шарқий ва марказий Европада тахминан 43 одам сув тошқини оқибатида нобуд бўлган.


Нобуд бўлганлар сони яна ортиши мумкин ва уларнинг аксарияти Руминияда қайд этилмоқда. Сув тошқини бу мамлакатнинг 90 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқларини эгаллади.
Австрия, Болгария ва Швейцарияда эса жами 12 одам нобуд бўлгани хабар қилинмоқда. Хусусан, сўнгги кеча кундуз давомида Берн шаҳрининг чорак қисми шаҳарни ёнлаб ўтувчи Ааре дарёси соҳилидан кўчирилган.
Об-ҳаво мутахассислари шу кунларда Австрияда яна кучли ёмғирлар ёғиши кутилайтганидан огоҳлантирган. Мамлакат раҳбарияти бунга тегишли тарзда тайёргарлик кўрилганини хабар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG