Линклар

Покистон ҳарбий суди беш фуқарони ўлим жазосига маҳкум қилди.


Улар 2003 йилда президент Парвез Мушарраф жонига қасд қилганликда айбдор, деб топилди. Покистон ҳарбий қўмондонлиги матбуот вакили Шавкат Султоннинг бугун маълум қилишича, айбдорлардан бири оддий аксар. Бу аскар суиқасддан бир неча кун аввал бунга буюртма олганликлари ҳақида кўрсатма берган.
Покистон ҳарбийлари матбуот вакилининг қўшимча қилишича, яна уч киши бу жиноятга алоқадорликда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
2003 йилнинг 25 декабрида содир этилган суиқасдда Парвез Мушаррафнинг 16 нафар қўриқчиси қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG