Линклар

Шимолий Корея ядровий дастурига оид олти томонлама музокараларнинг навбатдаги босиқичи кейинги ҳафтада бошланади.


Бу ҳақда бугун Хитой ташқи ишлар вазири Ли Заохинг ҳамда Япония ташқи ишлар вазири Нобутака Мачимуралар маълум қилди.
“Ҳозирга қадар эришилган келишувларларга кўра, музокараларнинг навбатдаги босқичи кейинги ҳафтада бошланади”, - деди Япония Ташқи ишлар вазири Нобутака Мачимура.
Музокаралар бош мақсади энергетика ва хавфсизлик соҳасидаги ёрдам эвазига Шимолий Кореяни ядровий дастурни тўхтатишга кўндиришдир.
Икки Корея давлатлари, Россия ва АҚШ иштирокидаги олтитомонлама музокараларнинг охирги босқичи август ойи аввалида тўхтаган эди.
XS
SM
MD
LG