Линклар

Минглаб фаластинликлар Ғазодан Исроилнинг тўла чиқиб кетганини нишонламоқда.


Юзлаб одамлар эса жангарилар ниқобини кийиб олиб, Хамас гуруҳи тарафдорлари билан байрам нишонламоқдалар. Улар ҳуддуддан Исролининг чиқиб кетиши Хамасчилар ҳаракати — қаршилик ҳаракати ғалабаси, деб ҳисобламоқда.
Исроил томони ўтган чоршанба куни Ғазо минтақаси ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидан яҳудий аҳолини кўчириш ишларини якунига етказди. Бугун Исроил касалхоналаридан бирида Ғазодан чиқиб кетиш ҳаракатининг биринчи қурбони — ўтган ҳафтада кўчишга қаршилик билдириб, ўзига ўт қўйган аёл ўлими ҳақида хабар тарқатилди.
Шунингдек, бугун Хеврон шаҳрининг ғарбида бир фаластинлик Исроил чегарачисига ҳужум қилиб, уни жароҳатлагани ҳақида ҳам хабар берилди.
XS
SM
MD
LG