Линклар

Мустақил давлатлар ҳамдустлигига аъзо давлатлар етакчилари бугун Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ҳамдўстликнинг йиллик саммитида учрашдилар.


Саммитга Россия президенти Владимир Путин мезбонлик қилмоқда. Эслатиб ўтиш мумкин, бу йил Қозон шаҳрига минг йил тўлди ва айни сана танталарига саммит иштирокчилари ҳам гувоҳ бўлмоқда.
Саммит иш тартибига қўйилган асосий масала эса фаолияти анча суст, деб баҳо берилаётган ҳамдўстликни ислоҳ қилиш бўлиши кутилмоқда. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги илк ташкил этилганда, собиқ иттифоқ давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни сақлаб қолишни мақсад қилган эди.
XS
SM
MD
LG