Линклар

Холиқназар Ғаниев яна ғойиб бўлди

  • Садриддин Ашур

“Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Холиқназар Ғаниев 23 август куни қўшни қишлоққа таъзияга кетганича уйига қайтиб келмади. Ҳозир унинг қаерда экани номаълум.

Х.Ғаниевнинг хотини Ҳурбуви опа эрини ҳуқуқ-тартибот ходимлари олиб кетганини гумон қилмоқда. Бу гумонини уйи доимий равишда милиция ходимлари томонидан кузатувда бўлгани билан изоҳлади.

“Одамлар эримни милиция ходимлари олиб кетганини кўрмаган. Лекин улар олиб кетганига шубҳа йўқ. Чунки бир ҳафтадан ошдики, улар уйимиз атрофини назорат қилиб турган эди. Эримнинг қаерда экани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ”, - деди Ҳурбуви опа.

Ҳурбуви опа ички ишлар бўлими вакиллари ҳам Х.Ғаниевнинг қаерда эканидан бехабарлигини айтганини билдирди.

Х.Ғаниев бундан бир қанча муқаддам ҳам бедарак ғойиб бўлган эди. Кейинчалик унинг милиция томонидан ушлангани ва 15 кунлик маъмурий қамоқ жазосига тортилгани маълум бўлганди.
XS
SM
MD
LG