Линклар

Бишкек шаҳар депутатлари кенгаши бугун Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиевни Миллий гвардия раҳбарини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.


Қириғизистон Миллий гавардияси раҳбари Абдиғул Чўтбоев Бишкек шаҳар депутатлар кенгаши аъзосидир. Шаҳар кенгаши депутатлари президентнинг бу қарори конституцияга зид, боиси, ушбу кенгаш аъзоси кенгаш розилигисиз ҳукумат таркибидаги лавозимдан бўшатилиши мумкин эмас, деб эътироз билдирмоқдалар.
Бироқ, Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Мирослав Ниязовнинг айтишича, мамлакат конституциясига кўра, президент Чўтбоевни лавзимидан озод этишга ҳақли.
“Конституцияда белгиланганки, Қирғизистон президентининг шахсан ўзи миллий гвардия ва давлат мудофааси қўшинлари таркибини белгилайди ҳамда мудофаа таркиби тўлалигича президентга бўйсунади. Бу масалага на маҳаллий кенгаш ва на парламент аралашиш ҳуқуқига эга”.
XS
SM
MD
LG