Линклар

Эрон судьяларига ўз ёнида ўқ отар қурол олиб юришига қонунан рухсат берилди.


Коррупцияга қарши кураш ишларида иштирок этаётган таниқли Эрон судьяларидан бири отиб яраланганидан сўнг ана шундай қарор қабул қилинди.
Адлия Вазири Жамол Каримий Раднинг маълум қилишича, бу судья — Муҳаммад Ризо Оғазода бугун ишга кетаётганида отилган ва кўзидан жароҳат олган. Яраланган ҳакам касалхонага ётқизилган.
Судьянинг ер ва хусусий мулк билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда қатнашганлиги айтилмоқда.
Шу ойнинг бошида Массуд Моғадасий исмли яна бир судья отиб ўлдирилган эди. Яна бир неча ҳакамларга ҳам ҳужум қилинган.
Теҳрон жиноий ишлар бўйича прокурори Фахриддин Жафарзода, душанба кундан бошлаб, барча судьяларга қурол олиб юришга рухсат берилиши айтди.
XS
SM
MD
LG