Линклар

Ҳиндистон бош вазири Манмохан Сингх бугун Кобулда Афғонистон президенти Хамид Карзай билан учрашди.


Музокара бош мавзуи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва терроризмга қарши кураш бўлди.
Бу хусусда Хамид Карзай бундай деди:
“Ҳозирда террорга қарши курашда Покистон биз билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Биз ҳаммамиз терроризмга қарши курашда бирлашишимиз керак. Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Индонезия ўз халқимиз ва дунё халқлари тинчлиги йўлида қўлни қўлга бериб ишлаши лозим”, - деди АФғонистон президенти.
Ўз навбатида Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингх ҳам мана буларни таъкидлаб ўтди:
“Биз Афғонистон иқтисодини мустаҳкамлашимиз керак. Биз бу мамлакатда демократик жараён яна-да ривожланиши учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишимиз керак. Шу боис, агар Афғонистон ҳукумати биздан ёрдам сўраса, биз бунга тайёрмиз”, - деди Ҳиндистон Бош вазири.
Эслатиш керак, бу Ҳиндистон ҳукуматининг раҳбарининг сўнгги 30 йил ичида Афғонистонга илк сафаридир.
XS
SM
MD
LG