Линклар

logo-print

Исроилнинг Беэр Шаве шаҳрида портлаш содир бўлди.


Фаластинлик эканлиги тахмин қилинаётган ҳудкуш автобус бекатларидан бирига кираверишда ўзини портлатди.
Оқибатда икки одам ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, яна ўнлаб одамга тиббий ёрдам кўрсатилмоқа.
Фаластин мухторияти Маҳмуд Аббос Беэр-Шаведа содир бўлган портлатишни кескин қоралади.
“Биз содир бўлган ҳодисани террорчилик ҳаракати, деб ҳисоблаймиз. Биз ҳар қандай террорчилик ҳаракатини қоралаймиз ва террорчилик мақсадида бўлган ҳамма-ҳаммани тинчлик сақлаш ва минтақада тинчлик йўлида ақлини йиғиб олишга чақирамиз”, - деди Маҳмуд Аббос.
Ҳозирча бу террорчилик ҳаракати учун масъулиятни ҳеч ким бўйнига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG