Линклар

Исроил ҳукумати Миср – Ғазо чегарасидаги назоратни Исроил ҳарбийларидан Миср қўшинларига топшириш режасини тасдиқлади.


Ҳукуматнинг 18 аъзоси режани тасдиқлаш учун овоз берди. Икки киши бу қарорга қарши чиқди. Мазкур режа Исроилнинг Ғазо Минтақасидаги Фаластин ерларидан чиқиб кетиш жараёнининг бир қисмидир. Яҳудий аҳоли пунктларининг минатқадан олиб чиқлиши ўтган ҳафта якунланган эди.
Миср билан Ғазони бир-бирдан ажратиб турувчи Филаделфи Йўлини Мисрнинг 750 га яқин аскари назорат қиладиган бўлди. Уларнинг асосий вазифаси Фаластин ҳудудига қуролларни контрабанда йўли билан олиб кирилишига барҳам бериш бўлади.
Исроил томони эса ўз аскарлари сентябрнинг оҳиригача чегара ҳудудларидан тўла олиб чиқилишини маълум қилди. Бу билан 38 йил давом этган Ғазодаги Исроил ҳарбийлари назоратига якун ясалади.
XS
SM
MD
LG