Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабоний мамлакат халқига мурожаат қилиб, конституциянинг янги лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирди.


Бир ҳафталик тортишувлардан сўнг конституциянинг янги лойиҳаси бугун парламент муҳокамасига қўйилди. Жалол Талабоний бу ҳақда журналистларга интервю берар экан, лойиҳа 15 октаябр куни умумхалқ референдумига қўйилишга тайёрлигини айтди.
Бугун лойиҳани кўриб чиққан Ироқ парламенти унинг баҳсларга сабаб бўлаётган моддаларига айрим ўзгартишлар киритди. Бу ҳақда конституция ҳайъати раҳбари Ҳумам Ҳамудий бундай деди:
“Менинг ва конституция ҳайъатининг бошқа аъзолари фикрича, янги конституция лойиҳаси жуда яхши бир шаклга келди. Ва унинг қабул қилиниш жараёни парламент аъзолари ва ҳамда Ироқ халқи учун ҳам жуда яхши тажриба бўлди”.
Аммо, Ироқ парламентидаги сунний гуруҳлари вакиллари сунний гуруҳи ҳали-ҳануз конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилишга рози эмаслигини айтмоқда. Уларга кўра, суннийлар розилигисиз қабул қилишга қарор қилинган ҳужжат ноқонуний ҳужжат бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG