Линклар

Бугун Россия президенти Владимир Путин Беслан фожеасида болалари қурбон бўлган оналар билан учрашишга рози эканини маълум қилди.


Россия ахборот агентликларининг хабар қилишича, президент Путин бундай учрашувга тайёрлигини билдирган ва бу учрашув келаси жума куни Москвада бўлиб ўтади.
“Беслан оналари” ташкилоти президент Путин ва бошқа ҳукумат расмийларини ўз фарзандлари ўлимида айбдор, деб ҳисобламоқда.
Сочида Италия бош вазири Силвио Берлускони билан учрашувдан сўнг Россия президенти дунё мамлакатлари етакчилари терроризмга қарши курашда кўпроқ ҳамкорлик қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
“Жаноб Берлускони ва мен, ҳар иккимиз ҳам халқаро террорга қарши курашда жаҳон жамоатчилиги ҳаракатлари бирлаштирилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Бунда иккиюзламачиликка йўл қўйилмаслиги керак”, - деб таъкидлади Президент Путин Сочи учрашувида.
XS
SM
MD
LG