Линклар

Жанубий Америка соҳилларида кўтарилган Катрина довулининг шиддати соатига 240 километр тезликка етди.


У сўнгги вақтда АҚШ да содир бўлган энг кучли довул саналмоқда. Ҳозирга қадар нобуд бўлганлар йўқ, аммо, соҳил бўйидаги шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Боиси, мутахассислар, эртага тонгга қадар довул шаҳарга етиб келиб, уни вайрон қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Ню-Орлеан шаҳри ҳокими Рей Нажинга кўра, довулдан кутилаётган хавф катта:
“Биз кўпчилигимизни ваҳимага солган катта табиий офат қаршисида турибмиз. Мен ваҳима кўтармоқчи эмасман. Аммо, одамлар қандай хавф кутилаётганини англаши керак. Шунинг учун ҳам биз аҳолини кўчиришга қарор қилдик”.
Ҳозирда соҳилбўйи аҳоли пунктларида электр тармоғи узиб қўйилган. Шу кеча-кундузда бу ҳуддуда катта сув тошқини бўлиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирилган.
XS
SM
MD
LG