Линклар

logo-print

Ироқ расмийлари янги конституция лойиҳасини миллионлаб нусхада мамлакат бўйлаб тарқатмоқда.


Лойиҳанинг якуний нусхаси якшанба куни Ироқ парламентига тақдим қилинди, бироқ, овозга қўйилмади. Лойиҳани Ироқ сунний гуруҳи вакиллари ҳануз тасдиқлагани йўқ.
Минглаб суннийлар бугун Тикрит шаҳри марказига йиғилиб, янги конституция бўйича ўз норозилигини билдирмоқда. Шунга қарамасдан, лойиҳа 15 октябр куни умумхалқ референдумига қўйиладиган бўлди.
Шунингдек, бугун исёнчилар гуруҳи Фаллужада 15 одамни ўлдиргани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG