Линклар

logo-print

Бухоро ва Навоий вилояти матбуоти мустақилликдан мустақилликкача


Басира 2004 йил 5 ноябрда Навоий вилояти телерадиокомпанияси ходими журналист Нодира Самандарова ишдан бўшатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда шов-шувлар кўтарилган бир пайтда телерадиокомпания раҳбари журналистни ишдан бўшатмаганини билдириб қолди.

2005 йил январь ойида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Илҳом Сафаров юрак хуружидан вафот этди. Кейинчалик И.Сафаров сўнгги пайтларда ўзига нисбатан тазйиқ бўлаётгани ҳақида айтгани маълум қилинди.

“Немис тўлқини” радиоси мухбири Обид Шабонов очиқ суд мажлисига киритмагани учун суд раиси Ўткир Холовни судга берди.

2005 йил 6 июль куни шофирконлик таниқли журналист Ражаббой Рауповга (Ражаббой Отатурк) ўз уйи олдида ҳужум уюштирилди. Натижада бош мияси жиддий жароҳатланган журналист оғир аҳволда шифохонага ётқизилди ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилгани сабаблигина омон қолди. Р.Раупов бу ҳужумни суиқасд деб баҳолади ва бу касбий фаолияти билан боғлиқ эканини билдирди.

Жорий йил 19 июлда Ромитон ва Шофиркон туманларидаги босмахоналар кимошди савдосига қўйилди. Бухоро вилояти давлат мулки бошқармасидан маълум қилишларича, вилоятдаги барча босмахоналар давлат тасарруфидан чиқарилган. Босмахоналар сармоя киритиш мажбурияти юкланган ҳолда янги эгаларига бепул берилган. Сармоядор босмахонага янги дастгоҳлар олиши, таъмирлаши, уни ривожлантириши шарт.

Ўтган бир йил давомида Бухоро вилоятида хорижий ОАВда ишлайдиган журналистларга нисбатан тазйиқлар кучайгани сезилди. Айниқса, ахборот олишга тўсқинлик яққол кўзга ташланди.
XS
SM
MD
LG