Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:32

Қашқадарё матбуоти мустақилликдан мустақилликкача


Фирдавс Ўтган бир йил давомида Қашқадарё матбуотида энг кўп тилга олинган мавзуларнинг асосийси мамлакат мустақиллиги, барча йўналишларда қўлга киритилаётган ютуқлар тафсилотлари дейиш мумкин.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейи, бу тадбирга тайёргарлик жараёни, янги қурилаётган иншоотлар, уларнинг қашқадарёликларга келтирадиган фойдаси ҳақидаги мақолалар ҳам газеталарда асосий мавзу бўлди.

2004 йилдаги Тошкентдаги портлашлар, жорий йилдаги Андижон воқеалари, кишиларнинг бу воқеаларга муносабати, президент сиёсатини қўллаб-қувватлаш руҳидаги чиқишлар маҳаллий матбуотнинг етакчи мавзусига айланди.

Ўтган даврда вилоятда мустақил журналистларга таъқиблар кучайди. Хусусан, мустақил журналист Тўлқин Қораев аввалига ўн кунга қамалди. Сўнг эса мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган айрим мустақил журналистлар халқ душмани сифатида тилга олинди. Бу ҳақдаги фикрлар бир муддат вилоят телерадиосининг “севимли” мавзусига айланди.

Сўнгги вақтларда шу пайтгача маҳаллий матбуотда кузатилмаган Хонобод ва хонободликлар мавзуси асосий планга чиқди. Сиёсатчилару журналистлар, оддий кишилару расмийларнинг Хонободдан АҚШ ҳарбий контингентини чиқариб юбориш, хорижлик ҳарбийларнинг хонободликларга келтираётган зарари ҳақидаги мулоҳазаларига кенг ўрин берилди.
XS
SM
MD
LG