Линклар

Бугун Пекинда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги давлатларда инсон ҳуқуқларига бағишланган анжуман бошланди.


Уни БМТнинг Қочиқинлар бўйича Олий комиссари Луиза Арбур очиб берди. Беш кунлик сафар билан Хитойга борган БМТ комиссари Осиё минтақасида инсон ҳуқуқлари устивор масалалардан бирига айланиши керак, деб таъкидлади.
Хитой Давлат кенгашининг анжуманда иштирок этаётган нуфузли аъзоси Танг Жиахуннинг таъкидига кўра, аксар Осиё давлатлари, шу жумладан, Хитойда ҳам камбағаллик ва қолоқлик инсон ҳуқуқларининг тўла қонли таъминланишида катта тўсиқ бўлмоқда.
“Камбағаллик - инсон ҳуқуқлари сохасидаги энг катта тўсиқ бўлаяпти. Шу боис, иқтисодий, ижтимоий ва маданий сохаларни ривожлантириш бизнинг энг катта вазифамиз бўлиб қолаяпти”, - деди Хитой Давлат кенгаши аъзоси Танг Жиахун.
XS
SM
MD
LG