Линклар

Ливан ҳукумати собиқ бош вазир Рафиқ Харирийнинг ўлдирилишида айбдор, деб гумон қилинаётган уч нафар собиқ хавфсизлик хизмати раҳбарини қўлга олди.


Ливан расмийларининг маълум қилишича, улар БМТнинг Харирий ўлими юзасидан текширув олиб бораётган махсус комиссияси талаби билан қўлга олинган.
Ҳибсга олинганлар Ливан Хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Жамил ал-Сайёд, Разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Раймонд Азар ва мамлакатнинг ички хавфсизлик бўйича собиқ расмийси Али ал-Хажлардир.
Шунингдек, Ливан ҳукумати собиқ вазир ва парламент аъзоси Нассер Қандилни қўлга олишга ҳам ордер бергани хабар қилинмоқда. Маҳаллий расмийларнинг айтишича, айни вақтда полиция яна бошқа бир қанча собиқ амалдорларни ҳисбга олган.
XS
SM
MD
LG