Линклар

Россия Олий суди олти чечен фуқаросини отган тўрт нафар ҳарбийни оқлаб берган қуйи инстанция суди ҳукмини бекор қилди.


Бу ҳарбийлар 2002 йилнинг 11 январида олти нафар Чеченистон фуқаросини отганликда айбланган, кейинчалик Ростов-Дон ҳарбий суди томондан оқланган эди. Тўрт ҳарбий хизматчидан бирининг адвокати Наталия Беляева бу борада бугун бундай деди:
“Биз ҳали курашамиз ва бизнинг ҳимоямиздагилар қонуний йўл тутгани, бу вазиятда ягона тўғри йўл уларни оқлаш эканини исботлаймиз”.
Айни вазият 10 йилдан буён давом этаётган Чеченистон урушида жиноят содир этган ҳарбийларни Россия жазолашга тайёрлигига исбот тариқасида баҳоланаётган эди.
XS
SM
MD
LG