Линклар

Ироқ ғарбидаги Қаим шаҳрида Ал Қоида гуруҳи аъзолари яширинган, деб тахмин қилинган ҳудудга АҚШ ҳарбийлари ҳаводан ҳужум уюштирди.


АҚШ ҳарбийларининг айтишича, бу шу каби уюштирилажак ҳужумларнинг бошланишидир. Хабарларга кўра, ҳаво ҳужумида 40 га яқин одам ўлдирилган.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг Ироқ расмийларига таяниб хабар қилишича, айни вақтда Қаим шаҳридаги қабилалараро тўқнашувларда яна 35 одамни ўлдирилган. Маълум қилинишича, тўқнашув жаггариларни қўллаб-қуватловчи қабила ва Ироқ давлати тарафдори бўлган қабила ўртасида содир бўлган.
АҚШ ҳарбийларининг айтишича, бу ҳудуд жанггари гуруҳларнинг Ироқдан Сурияга ўтувчи асосий йўлига айланган эди.
XS
SM
MD
LG