Линклар

logo-print

Америка Қўшма Штатларининг Миссиссипи штатида кўтарилган Катрина довули 80 га яқин одамни ҳаётдан олиб кетди.


Миссиссипи штати губернатори Халей Барбоурнинг айтишича, биргина Миссиссипи штатида 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Штат маркази бўлган Янги Орлеан шаҳри ҳокими Рей Нажин шаҳарда нобуд бўлганларнинг жасадлари уни деярли тўлиқ эгаллаган қалин сув ичида қолиб кетган.
“Янги Орлеан шаҳри ўта оғир аҳволда. Унинг тахминан 80 фоиз қисми сув остида қолган. Баъзи районларда сувнинг чуқурлиги 6 метрга етган. Шаҳардаги икки аэропорт ҳам сув остида қолди. Шаҳар дамбаси бузилган, шу боис сув босиши ҳануз давом этмоқда”, - деди Янги Орлеан шаҳри ҳокими.
Шаҳардаги университетлардан бирининг тиббий ходими эса вазият ҳақида бундай деди:
“Сувнинг сатҳи шунчалик баландки, енгил машина ҳам, тез ёрдам ҳам шаҳарга кира олмаяпти. Биз касалхонадаги ҳамма беморларни ҳаво орқали олиб чиқаяпмиз. У ерда мингдан ортиқ одам бор”.
XS
SM
MD
LG