Линклар

logo-print

Россия Хавфсизлик хизматининг собиқ амалдори Михаил Трепашкин муддатидан илгари озодликка чиқарилди.


У бундан бир ярим йил муқаддам давлат сирларини ошкор этганликда айбланиб, 4 йилга қамалган эди. Ўша вақтда Трепашкин ўзининг айбдор эмаслиги, бу 1999 йилда Москвадаги турар-жойларда содир этилган портлаш юзасидан олиб борган адолатли суриштируви учун ҳукумат олаётган ўч эканини айтганди. Унинг таъкидига кўра, ҳукумат ўша ҳодисадан фойдаланиб, Чеченистонга қайта қўшин олиб киришни кўзлаган.
Россия ҳукумати эса бу портлашларда чеченистонликларни айблаган. Аммо, аксар таҳлилчиларга кўра, буни ҳукумат хавфсизлик кучлари уюштирган бўлиши мумкин.
Михали Трепашкиннинг адвокати Елена Липстер эса унинг муддатидан илгари, кутилмаганда, озодликка чиқарилгани анча ҳайратланарли ҳол эканини таъкидлади.да эканини айтмбу борада шундай деди:
“Бу вазиятда мени ҳайратга солгани шуки, Трепашкинни мудаттидан илгари озод қилиш масалани суд жуда қисқа муддатда кўриб чиқди ва у сақланган Нижний Тагил жазони ўташ муассасаси маъмурияти ҳам жуда тезлик билан у ҳақда маълумотнома берди. Ваҳоланки, у қамоқхонага август ойи бошларида олиб борилган ва одатда, маҳбусга характеристика бериш учун қамоқхонада у камида олти ой ётган бўлиши керак”, - дейди бугун озодликка чиқарилган Россия хавфсизлик хизмати собиқ амалдори Михаил Трепашкиннинг адвокати.
XS
SM
MD
LG