Линклар

logo-print

Полшада “Солидарност” касаба уюшмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги нишонланмоқда.


Бугун 20 та давлат етакчиси мамлакатнинг шимолидаги Гданск шаҳрида бўлиб ўтаётган маросимда иштирок этмоқда.
Бу уюшма собиқ иттифоқ ҳудудида илк бор коммунистик тузумга қарши чиққан ҳаракат эди. 1980 йили Ленин номли кема заводидаги иш ташлаш, кейинчалик “Солидарност” уюшмаси тузилишига туртки бўлган. Айни ҳаракатни бошқарган Лех Валенса бугун ўша воқеаларни ёдга олиб, иш ташлашда қатнашган минглаб ишчилар Полша ва Европада коммунизм тизимининг қулашида асосий рол ўйнаганини таъкилади.
“Бизнинг авлод бир дона ўқ ва бир томчи қонсиз тизимни - бутун бир даврни ўзгартирди. Содда айтганда, биз Гданскда туриб айиқнинг тишини қоқиб олдик, оқибатда, айиқ бошқа озодликка чиқишни истаганлар тишлай олмади”, - деди “Солидарност” ҳаракати етакчиси Лех Валенса.
XS
SM
MD
LG