Линклар

Американинг жанубий соҳилидаги довулдан азият чеккан ҳудудларда қутқарув ишлари бормоқда.


Ҳозирда маҳаллий ҳукумат вакиллари нобуд бўлганларнинг тахминий рўйҳатини ҳам эълон қилолгани йўқ. Биргина Миссисипи штатининг ўзида тахминан 100 одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда. Луизиана штатида эса миллиондан ортиқ одам уйсиз қолди.
Айни вақтда Янги Орлеан шаҳида талончилик бошлагани боис, шаҳарга миллий гвардия қўшини киритилмоқда.
Миссиссипи губернатори Халей Барбоур бу хусусда шундай деди:
“Мени талончиликлар хавотирга солмоқда. Ўтган тун давомида бир неча талончиликлар бўлди. Уларни олдини олишга бизда куч етмади. Биз талончиликка қарши қаттиқ туришимиз керак”, - деди Миссиссипи штати губернатори.
Бугун АҚШ Энергетика вазири Сэмюэл Бодман Катрина довули келтирилган зарарни қоплаш учун мамлакат ўз нефт заҳираларини очишга қарор қилганини маълум қилди.
АҚШ Энергетика вазирига кўра, қанча нефт қазиб олиш мўлжал қилинганини айтишга ҳали эрта. Аммо, қазиб олиш ишлари яқин икки ҳафта ичида йўлга қўйилиши кўзланган.
Айтиб ўтиш керак, ушбу маълумот айтилишидан бироз ўтибоқ жаҳон бозорида нефтнинг нархи туша бошлади.
XS
SM
MD
LG