Линклар

logo-print

Бугун Бағдодда содир бўлган тўпалонда 650 дан ортиқ одам қурбон бўлгани, 300 дан ортиғи жароҳат олгани хабар қилнмоқда.


Хабарларга кўра, шиа гуруҳи мусулмонлари бугун Бағдоддаги йирик кўприк орқали масжидлардан бирида ўтказилаётган диний маросимга бораётган чоғида кимдир оломон ичида ўзини портлатмоқчи бўлган ҳудкуш борлиги ҳақида хабар тарқатган.
Қурбон бўлганларининг аксарияти ўзини сақлаш учун ҳар ёққа қоча бошлаган оломон оёғи остида қолгани айтилмоқда.
Бу тало-тўпда омон қолган гувоҳлардан бири ҳодисани бундай тасвирлайди:
“Биз Кадхимия кўпригидан ўтиб бораётган эдик. Шу вақт кимдир бомба ўрнатилган машина бор экан, деб бақириб қолди. Кўприк устида мингдан ортиқ одам бор эди. Одамлар бирдан ваҳимага тушди ва бир-бирини уриб йиқитганча қоча бошлади”, - дейди Бағдоддаги машъум фожеада омон қолган гувоҳлардан бири.
Бугун Ироқ ҳукумати айни ҳодиса юзасидан матбуот анжумани ўтказди. Ироқ Ички ишлар вазири Баян Жаббор ҳодисада исёнчиларни айблади. Унга кўра, оломон ичида ҳудкуш борлиги ҳақидаги миш-мишни улар тарқатган.
Бу ҳодиса 2003 йил март ойидан буён содир бўлган ҳодисалар ичида қурбонлар сони бўйича энг катта фожеа ҳисобланмоқда. Хабарларга кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар кўп.
Ироқ Бош вазири Иброҳим ал-Жаъфарий мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG