Линклар

Бугун Амнести Интернэйшнл – Халқаро амнистия ташкилоти Ўзбекистонни ўлим жазосини бекор қилишни 2008 йилгача қолдираётгани учун танқид қилди.


Бундан бир ой олдин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўлим жазосини 2008 йилнинг 1 январидан бекор қилиш ҳақида фармон эълон қилган эди.
Амнести интернэйшнл ташкилоти вакили Анна Сандер Плазман Озодлик радиосига берган интервюсида 2008 йилгача Ўзбекистонда кўплаб одам қатл этилиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
“Ўзбекистон ҳукумати ўлим жазоси ноинсоний эканини тушунган бўлса, уни бекор қилиш нега 2008 йилга қолдирилиши тушуна олмайман. Ўзбекистонда ўлим жазоси билан боғлиқ ўтмишдаги воқеаликка назар ташлайдиган бўлсак, 2008 йилгача кўплаб одамлар қатл этилиши мумкин”, - деди ташкилот вакили.
Амнести интернэйшнл ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати адлия тизими адолатсиз суд жараёнларига замин яратишида айблаб келади.
XS
SM
MD
LG