Линклар

logo-print

Хабарларга кўра, бугун Исроил ва Миср ўртасида Ғазо минатақсидаги чегара ҳудудларига 750 мисрлик аскарларни ташлаш бўйича битим имзоланди.


Ғарб ахборот агентликларнинг мисрлик расмийга асосланиб хабар қилишларича, битим Қоҳирида Исроил ва Миср генераллари томонидан имзоланган. Битимга кўра, 750 енгил қуролланган мисрлик ҳарбийлар Филаделфи корридори, деб аталмиш ҳудудга ташланади.
Бу ҳудуд чегара ҳудудидаги Рафа қочқинлар лагери яқинида жойлашган бўлиб, Ғазодаги 38 йиллик Исроил оккупацияси давомида бу ерда кўплаб жанглар бўлган.
Миср президенти матбуот котиби, бугун эрталаб ҳарбийлар битим тузилиши биланоқ чегара ҳудудига ташланишини маълум қилган эди.
Айни пайтда, Покистон Президенти Парвез Мушаррафнинг матбуот котиби, Покистон Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатишга тайёр экани, бироқ бунинг фақатгина мустақил Фаластин давлати барпо этилгандан сўнг амалга ошиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG