Линклар

Бугун Қўшма Штатлар жанубидаги Ню Орлеан шаҳридан минглаб одам, уларни эвакуация қилишларини кутмоқда.


Жанубий соҳилларда рўй берган Катрина довулидан шаҳардаги йирик стадионда яшириниб олган 20 мингга яқин одамни эвакуация қилиш ишлар бошланган эди.
Бироқ эвакуацияда ишлатилаётган вертолётга қарата ўт очилгани боис, эвакуация вақтинча тўхтатилди.
Айни пайтда, АҚШ Президенти Жорж Буш довул қурбонларига ёрдам бериш бўйича мисли кўрилмаган операция бошланганини эълон қилди.
Хабар қилинишича, АҚШ президенти Жорж Буш довулдан зарар кўрган штатларга боришни режалаштирмоқда.
Буш шунингдек, Американинг собиқ президентлари Билл Клинтон ва катта Жорж Бушдан фалокат қурбонларига ёрдам бериш учун маблағ топиш ишларига бошчилик қилишни илтимос қилди.
ЭйБиСи телеканалига берган интервьюсида Буш фожеадан фойдаланиб, мародёрлик қилганлар ва бензин нархини оширганлар қаттиқ жазоланишини айтди.
Довул рўй берган ҳудудларда тартибсизлик ҳукм сурмоқда.
XS
SM
MD
LG