Линклар

Ироқнинг олий руҳонийси Оятуллоҳ Али ал-Систоний кеча Бағдодда содир бўлган фожеадан кейин миллий бирдамлик ва матонатга чақирди.


Чоршанба куни шиалар Имом Муса ал-Қозим мақбарасига зиёратга кетаётганда содир бўлган тўполон натижасида мингга яқин киши ҳалок бўлди.
Баъзи расмийлар кечаги ур-йиқит воқеасида суннийлар қўллаб-қувватловчи жанггариларни айблади. Уларга кўра, жанггарилар омма ичида худкушлар ҳақида миш-миш тарқатгани натижасида, ҳамма саросимага тушган. Лекин чоршанба куни фожеа содир бўлган жойда исёнчилар бўлгани тасдиқлангани йўқ.
Систонийнинг матбуот котиби Ҳамид Хаффаф ироқликларни бирдам бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG