Линклар

Бугун Беслан фожеасига бир йил тўлди. Минглаб одамлар 331 кишининг ҳаётига зомин бўлган фожеани эслади.


Қўнғироқлар Беслан вақти билан соат 8.15да бонг ура бошланди. Бундан бир йил олдин ҳудди шу вақтда чечен жанггарилари Шимолий Осетия Республикасидаги Беслан шаҳар биринчи ўрта мактабига бостириб кириб, бир минг бир юздан ортиқ одамни, жумладан болалар, ота-оналар ва ўқитувчиларни гаровга олган эди.
Бу воқеа уч кун давом этган ва Россия хавфсизлик кучлари мактабга ҳужум қилиши билан тугаган. Воқеани оқибатида ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи болалар эди.
Бугун Краснодар ўлкасидаги Кубань Университетида чиқиш қилган Россия Президенти Владимир Путин Беслан фожеасини эслаб ўтди.
“Бугун, Бесландаги мудхиш фожеадан бир йил ўтиб, мамлакатимиз ва ҳорижда миллионлаб одамлар, бу аянчли фалокат ҳақида билганлар ва қалби бор ҳар қандай одам, албатта, бу даҳшатни эсламоқда”, - деди Путин.
Воқеа қурбонларининг яқинлари Россия ҳукуматининг бу бўхронни қандай ҳал этганини қоралаб баёнот берди ва, уларнинг таъбири билан айтганда, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган бирор мамлакатдан сиёсий бошпана сўради.
Қурбонларнинг кўплигида, уларнинг яқинлари ҳукуматни айбламоқда.
Жума куни улар Кремлда Владимир Путин билан учрашади.
XS
SM
MD
LG